Линклар

Юшченкони ким заҳарлади?

  • Абдулла Искандар

Сўнгги хабарларга кўра Украина Бош прокуратураси оппозиция етакчиси Виктор Юшченко касаллиги юзасидан текширув бошлаган. Бундан олдин Украина мухолифати етакчиси Юшченконинг заҳарлангани билдирилган эди.

Украина Бош прокуратураси оппозиция етакчиси Виктор Юшченко касаллиги юзасидан текширув бошлади.
Австрия шифокорлари аниқлашича, Юшченко диоксин моддаси билан заҳарланган. Шанба куни бўлиб ўтган матбуот-анжуманида мухолифат етакчиси даволанаётган “Рудолфинерхаус” клиникаси директори Михаэл Зиммер якуний текширувлар натижасида беморга заҳарланган, деб ташҳис қўйилганини билдирди.
Юшченко “Рудолфинерхаус” клиникасида учинчи текширувдан ўтди. Виктор Юшченко Вена касалхонасига шу йил сентябр ойи бошларида бир вақтнинг ўзида ички аъзоларда шамоллаш, жигарда шиш ва юз нервларининг фалажи билан келтирилган эди. Ўшанда у Украина ҳукуматини унинг ҳаётига тажовуз қилганликда айблаган эди.

Юшченкони ким заҳарлаган?

Виктор Юшченко уни заҳарлаш ҳаракатларида Украина расмий доираларини айблади.
Расмийлар ушбу айбловларни қатиъян рад этиб келадилар.
Аввалига шифокорлар унинг заҳараланганми йўқлиги борасида бирон хулосага кела олишмади.
Лекин ҳозирда кенг тиббий текширувлар унинг ҳақиқатан заҳарланганлигини кўрсатди.
"Юшченко касаллигига унинг заҳарлангани сабаб бўлгани ҳақида шубҳалар йўқ", деган у муолажадан ўтаётган клиника раҳбари Миҳаел Зиммер.
Юшченко атайлаб заҳарланганми йўқми, ҳозирча номаълум.
Аммо доктор Зиммернинг айтишича, кўринишича ташқаридан бирон кимсанинг иштироки бўлганлиги эҳтимоли бор.
Бу ташқаридан шахс ким эканлигини аниқлаш адлия тизими расмийларига ҳавола деди¸ доктор Зиммер.

Юшченко нимадан заҳарланган?

Доктор Зиммернинг айтишича Юшченко диоксин моддасидан заҳарланган.Диоксин моддаси сувда эрийди ва бирон суюқликка қўшиб истеъмол қилинган бўлиши мумкин.Диоксин моддаси атроф муҳитда кўплаб топилади.Австрия шифокорларининг айтишларича, Виктор Юшченконинг қони ва юзидаги терисида диоксин моддасининг ўта юқори даражада, нормал ҳолатдан 1000 баробар кўп эканлиги аниқланган.Айни пайтда Виктор Юшченко саломатлиги кундан-кунга яхшиланиб бораётганлигини айтди.Аммо врачлар унинг нормал ҳолатга қайтиши учун икки йилгача муддат талаб қилиниши мумкинлиги айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG