Линклар

Ўзбекистонлик йўловчилар Қозоғистонда ҳалокатга учради


Феруза Хабарларга қараганда, 12 декабрь куни йўловчилари ўзбекистонликлар бўлган автобус Қозоғистон ҳудудида ҳалокатга учраган. Ҳалокат натижасида ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар ҳақидаги ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Ўзбекистон давлат автомобиль назорати инспекцияси ходими ушбу ҳалокат содир бўлганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Қозоғистон томони ҳозирча ҳалокат тўғрисидаги маълумотлари Ўзбекистонга тақдим этгани йўқ.

“Автобус Қозоғистонники. Остона-Олмаота йўналишида қатнаётган автобус Балхаш томонда ҳалокатга учрагани ҳақида эшитдим”, - деди инспекция ходими.

Бугун ўзбекистонлик кўпчилик кичик тадбиркорлар Қозоғистондан маҳсулот олиб келиб, маҳаллий бозорга чиқаради. Уларнинг аксарияти харажат кам бўлиши учун автобусларда йўлга тушади.

Қозоғистондан маҳсулот олиб келиб сотадиган кичик тадбиркор Ёқубжон Суннатовнинг сўзларига қараганда, савдогарларни ташийдиган нархи қиммат автобусларнинг техник аҳволи яхши. Автобуслар гарчи Қозоғистонга тегишли бўлса-да, ҳайдовчилари ўзбеклардир. Бироқ эски автобуслар ҳам кўп. Шунинг учун уларнинг нархи арзонроқ.

Ё.Суннатовнинг билдиришича, аксар ўзбекистонликлар Қозоғистон фуқаролари бўлган ўзбеклар бошқарувидаги автобусда қатнашни маъқул кўради. Бундай автобусларда қатнаш, биринчидан, бехатарроқ, иккинчидан, ўзбек ҳайдовчилар йўловчиларни ҳимоя қилади.
XS
SM
MD
LG