Линклар

logo-print

Касалликлар ва журналистлар


Саида 13 декабрь куни Тошкентда “ОИТВ ва ОИТС, сил ҳамда оналик ва болалик касалликлари журналистикада” мавзуида маҳаллий журналистлар учун семинар тренинг бошлади. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан уюштирилди.

Ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Искандар Исмоиловнинг сўзларига қараганда, мамлакатда расман 3,5-4 минг киши ОИТСга чалингани эътироф этилади. Ўтказилаётган тадқиқотлар касалликка чалинганлар сони бундан кўп экани, унинг ўсиш суръати ҳам юқорилигини кўрсатмоқда. Беморлар орасида ёшларнинг кўпайиб бораётгани ташвишлидир.

Ташкилотнинг яна бир вакили Зокир Хўжаевнинг таъкидлашича, сил бугунга кунда Ўзбекистонда тез суръатда кўпайиб бораётган касалликлар сирасига киради. Агар бу ҳол давом этаверса, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тренинг ташкилотчиларининг фикрича, бирор мамлакатда сил ва ОИТСга чалинганлар сони ортиб бораётган экан, бу шу давлатдаги оммавий ахборот воситалари мавжуд вазиятга етарли даражада эътибор қаратмаётганидан дарак беради.

Тренингда иштирок этаётган журналистлар ташкилотчиларнинг фикрида жон борлигини тан олди. Уларнинг таъкидлашича, маҳаллий матбуотда бу муаммолар кенг ёритилмайди. Журналистлар шу мавзуда материал тайёрламоқчи бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан мавзуга оид маълумотлар олишга қийналади. Ҳозир матбуотда чиқиб турган мақолалар эса узуқ-юлиқ, уларда муаммолар кенг қамраб олинмайди.

“Интерньюс-Тошкент” нодавлат ташкилоти тилга олинган муаммоларни ёритишда журналистларга йўл-йўриқ кўрсатиб келарди. Лекин жорий йилнинг сентябрида мазкур ташкилот фаолияти суд қарори билан олти ой муддатга тўхтатиб қўйилди. Анжуман иштирокчилари бу ҳолатни расмийларнинг тилга олинган муаммоларга беэътибор қолаётгани далолати сифатида баҳолади.
XS
SM
MD
LG