Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:57

Қотиллар ким?


Хабарларга қараганда, 11 декабрдан 12 декабрга ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон туманида содир бўлган ваҳшиёна қотиллик оқибатида бир оиланинг уч аъзоси оламдан кўз юмган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Иштихон тумани бўлими раҳбари Норбой Холжигитовнинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, туман марказида яшовчи Зоир Санаевнинг уйига ярим тунда бостириб кирган номаълум шахслар оила бошлиғини, унинг хотини ва 15 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган. Бир келини ўғлини олиб, қотиллардан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Н.Холжигитовнинг таъкидлашича, бу ваҳшиёна қотиллик маҳаллий аҳоли ўртасида катта шов-шувга сабаб бўлган. Лекин жиноятга олиб келган сабаблар ҳақида аниқ хулосалар йўқ. Ички ишлар ва прокуратура ходимлари жуда кўп гумондорларни ҳибсга олиб, терговни бошлаб юборган.

Н.Холжигитовнинг билдиришича, марҳум З.Санаев илгари умумий овқатланиш жамияти раиси ва бошқа юқори лавозимларда ишлаган. Айни пайтда нафақада бўлган.

Иштихон тумани ҳокими ёрдамчиси Чўли Қиличев қотиллик содир этилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, жиноятни фош этишга жуда катта куч сафарбар этилган. Бу ерда махсус штаб ҳам тузилган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг шахсан ўзи жиноят қидирув ишларига раҳбарлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG