Линклар

Бағдод шаҳри марказидаги ҳукумат бинолари жойлашган ҳудудда бир ҳудкуш мина ўрнатилган машина портлатди.


Оқибатда, ктти нафар ироқлик фуқаро қурбон бўлди.
Америка ҳарбий қўмондонлиги расмийсининг билдиришича:
“Ҳудкуш тинч аҳолига ҳужум қилди. Одамлар халқаро зонага кириш учун навбатда туришган эди. Жароҳатланган ва қурбон бўлганлар бор.”
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари эса Фаллужа шаҳрида исёнчилар жойлашган, деб ҳисобланган нуқталарни ўққа тутди. Анбар вилоятида Американинг етти нафар денгизчи пиёдаси ўлдирилди. Бу борадаги тафсилотлар ҳозирча билдирилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG