Линклар

Мадридда кеча оқшом “Реал Мадрид” ва “Реал Сосъедад” футбол клублари учрашуви футбол майдонига портловчи мослама ўрнатилган, деган хавотир билан тўхтатилди.


“Гара” газетаси таҳририятига номаълум шахс “ЭТА” сепаратчи гуруҳи номидан қўнғироқ қилиб, футбол майдонига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар қилди. Ўйин якунига икки дақиқа қолганда, биру бир ҳисобида тўхтатилди ва 70 мингдан ортиқ томошабин майдондан эвакуация қилинди.
Бироқ портловчи мослама топилмади.
Эндиликда ҳар икки футбол клуби раҳбарияти учрашув кейинги натижалари тақдирини ҳал қилишлари лозим.
XS
SM
MD
LG