Линклар

logo-print

Эртага Украина парламентида президентликка номзод Виктор Юшченко заҳарланиши юзасидан тергов комиссиясининг шошилинч мажлиси бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.


Бу ҳақда бугун комиссия раиси Владимир Сивкович маълум қилди. У Австриядаги “Рудолфинерхаус” клиникаси раҳбариятини Юшченко тиббий теширувларига доир ҳужжатларни тақдим этишга чақирди. Юшченконинг ўзини эса терговчи ва парламент вакилларига кўрсатма беришни бошлашга чақирди.
Виктор Юшченконинг ўзи эса бугун журналистларга бундай деди:
“Менинг фикримча, клиникада айтилган сўзлар, яъни менинг ҳақиқатда ҳам заҳарланганим ишнинг боришини жиддий равишда ўзгартириши мумкин. Шу боис мен Бош прокурорнинг тергов юритиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман”.
Виктор Юшченко ўзига қарши суиқасдда Украина ҳозирги ҳукуматининг қўли борлигига ишончи комил эканини билдирди. Айни вақтда, у 26 декабрга белгиланган қайта сайловга қадар тергов натижаларини маълум қилишга шошилмасликка чақирди. Унинг фикрича, бу сайловчиларни чалғитиши мумкин.
XS
SM
MD
LG