Линклар

Бугун Теҳрон ҳамда Европа Иттифоқи расмийлари Эрон ядровий дастурига оид музокараларнинг навбатдаги босқичини бошлади.


Эрон делегацияси раҳбари Ҳассан Равҳоний Брюсселда Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича расмийси Хавер Солана ҳамда Британия, Франция, Германия ташқи ишлар вазирлари билан учрашди.
Музокаралар бош мавзуи Теҳрон ва Европа Иттифоқи ўртасида келишилган битимни амалга ошириш масаласидир. Айни битимга кўра, Эрон уранни бойитиш саноатини тўлиқ тўхтатиши, бунинг эвазига эса Европа давлатлари Теҳронга иқтисод ва технология, шу жумладан, ядровий технология соҳасида ёрдам кўрсатиши лозим.
Бугун Эрон расмийси Ҳассан Равҳоний ечим томон аниқ қадамлар бўлмаса, музокараларни тарк этишини маълум қилди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ҳамид Ризо Осифийнинг билдиришича, ҳар қанақа шароитда ҳам Эрон уранни бойитиш саноатини вақтинча тўхтатади.
XS
SM
MD
LG