Линклар

Қирғизистонда “Ота юрт” деб номланган янги мухолифат ҳаракати тузилди.


Бу ҳақда бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Ҳаракат етакчиларидан бири — Қирғизистоннинг Британиядаги собиқ элчиси ва собиқ Ташқи ишлар вазири Роза Ўтунбаеванинг билдиришича, “Ота юрт” ҳаракати бўлажак парламент ва президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатмайди. Аксинча, президентликка мухолифат томонидан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Роза Ўтунбаева сўзларига кўра, айни ҳаракат Қирғизистон мухолифатига иттифоқчи сифатида майдонга келган.
XS
SM
MD
LG