Линклар

Чилининг собиқ диктатори Аугусто Пиночет ишини кўраётган суд ўз ҳукмини эълон қилди.


Унга кўра, собиқ диктатор ўз сиёсий рақибининг ўлдирилиши ва ўн етти йиллик ҳукмронлиги даврида 9 нафар одамнинг ўғирланишида айбдор, деб топилди. Судя Хуан Гусман таъкидича, 89 ёшли Пиночет руҳан тетик ва суд олдида жавоб бериши мумкин. Судя собиқ диктатор билан бўлган телеинтервюни кўрганидан сўнг шундай хулосага келганини билдирди.
Пиночет ҳукмронлиги даврида уч мингдан ортиқ одам ўлдирилгани айтилади. Маълумотларга кўра, уларнинг барчаси сиёсий сабабларга кўра ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG