Линклар

Украина Бош вазири Виктор Янукович намойишчиларга қарши куч ишлатилишини қувватлагани тўғрисидаги айбловларни бутунлай рад этди.


Бироз вақт муқаддам президентлик сайлови иккинчи босқичидан сўнг Киев кўчаларига чиққан намойишчиларга қарши Янукович рўйхушлиги остида куч ишлатилган, деган айблов билдирилган эди.
“Файненшл Таймс” газетасининг ёзишича, Украина оммавий ахборот воситаларида Виктор Янукович президент маъмурияти ва ҳукумат биноларини ўраб олган намойишчиларга қарши ҳарбий куч ишлатишга президент Леонид Кучмани жалб этган, деган хабарни тарқатган. Украин манбаларининг таъкидлашича, Европа Иттфиоқидан келган кузатувчиларнинг қатъий қаршилиги туфайли бу режа амалга ошмаган.
Бугун Янукович бу ҳақдаги хабарларнинг ҳаммаси ёлғон, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG