Линклар

Украина парламенти — Верховний Радада коммунистлар фракцияси президентликка номзод Виктор Юшченкони маблағ билан таъминловчи жамғармаларни текширини талаб қилмоқда.


Бу борада Юшченко сайлов кампаниясини Вашингтон моддий жиҳатдан таъминлаган, деган тахминни АҚШ томони тўла инкор қилди. АҚШ Давлат департаменти вакили Ричард Баучер сўзларига кўра, Қўшма Штатлар фақатгина нодавлат демократик ташкилотлар ва мустақил ОАВ га ёрдам кўрсатмоқда. Шу билан бирга Баучер Австрия шифокорларининг Юшченко заҳарланганига оид хулосасидан хавотир билдирди.
Юшченко заҳарланиши юзасидан Верховний Раданинг текширув бошлаган махсус комиссияси шошилинч йиғилиш ўтказишга ҳозирланмоқда. Комиссия раиси Владимир Сивкович Виктор Юшченкога суиқасд уюштирилгани тўғрисидаги исботсиз айбловларга мутлақо қарши эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG