Линклар

logo-print

Бағдоддаги ҳукумат бинолари жойлашган ва “яшил зона” деб аталадиган ҳудуд яқинидаги назорат пунктида яна мина ўрнатилган машина портлади.


Бир одам қурбон бўлди, 12 нафари жароҳатланди.
Америка қўмондонлиги бу борада шуни маълум қилди:
“Ироқ миллий гавардияси назорат пункти олдида ҳудкуш ҳайдовчи ўз машинасини портлатиб юборди. Ҳайдовчининг ўзи ўлди, атрофдагилар жароҳатланди”.
Кеча худди шу тарзда 12 нафар ироқлик фуқаро ўлдирилган эди. Шунингдек, Анбар вилоятида сўнгги уч кун ичида бўлган тўқнашувлар туфайли ўн нафарга яқин АҚШ аскари ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
АҚШ нинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили Жон Дэнфорт бугун журналистларга бундай деди:
“БМТни Ироққа ўз ходимларини жўнатишга чақираяпмиз. БМТ томонидан қўшимча ёрдам келиши Ироқ келажаги учун жуда муҳим, айниқса, бўлғуси сайловларнинг муваффақиятли ўтишида бу катта аҳамиятга эга”.
XS
SM
MD
LG