Линклар

Ироқ Бош вазири Ияд Алавий собиқ президент Саддам Хусайннинг айрим сафдошлари келгуси хафта суд қилинишини маълум қилди.


Аммо судланувчиларнинг исми шарифи ва суднинг қайси кунга бегилангани ҳақида аниқ маълумот билдирмади.
Ҳозирда собиқ диктатор Саддам Хуссайннинг яқин сафдоши бўлган 11 нафар ҳарбий ҳисбда сақланмоқда. Ияд Алавий Саддамнинг ўзи қачон суд қилиниши ҳақида ҳам ҳеч гап айтмади.
Шунингдек Алавий, бугун Ироқ хавфсизлик кучлари нуфузли давлат маслаҳатчиларидан бирининг ўлдирилганини ҳам маълум қилди. Унинг билдиришича, Ҳассан Иброҳим Фархон исмлик бу амалдор Абу Мусаб аз-Зарқавий талаби билан ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG