Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:22

Қурса ҳам пул, бузса ҳам


Хабарларга кўра, андижонлик савдогарликларнинг кўпгина норозиликларига қарамай, айни кунларда уларнинг марказий универсал магазинда жойлашган дўкон-расталарини бузиш давом этяпти.

Марказий универсал магазин Андижоннинг эски шаҳар қисмида жойлашган бўлиб, уч қаватли салобатли иншоотдир. Бино 1981 йилда қурилган. Бу ерда, норасмий манбаларга кўра, қарийб 700 та савдо ўрни бор эди. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилда қабул қилинган, савдони тартибга солишга қаратилган 387 ва 413-қарорлари кучга киргандан кейин бу ерда фаолият кўртадиган савдогарлар фаолиятига чекловлар бошланди. Савдогарлар қарийб икки ой давомида бу ҳолатдан норозилик билдириб келди.

Аммо, маълум бўлишича, маҳаллий ҳокимият бу норозиликларга деярли эътибор қаратмаган. Ҳозирги кунда марказий универсал магазин бузилмоқда.

“Бу иморатни бузиш кимга керак бўлиб қолибди? Бу ердан кимнидир ҳайдаш керак бўлиб қолиб, иморати билан бузиб ташлаш лозим бўлибди, шекилли. Хўп, бир нарса қуриш керакдир. Бошқа жойда ҳам қурса бўлади-ку. Ўзбекистонда қуриб ҳам, бузиб ҳам пул ишлашяпти. Магазиннинг бузилаётганини бу ердаги қурилиш материалларидан кимдир катта пул қилишни ўйлаяпти, деб тушунамиз. Бирор ери дарз кетмаган, замонавий бинони бузишни қандай тушуниш мумкин бўлмаса”, - демоқда андижонликлар.

Марказий универсал магазин раҳбари Ортиқхон Зияеванинг сўзларига қараганда, вилоят ҳокими магазинда таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳақида қарор чиқарган. Магазин атрофидаги маъмурий бинолар чўкиб, нобоп ҳолга келиб қолгани учун бузиб ташланиб, унинг ўрнига уч қаватли салобатли иншоот қуриш кўзда тутилган. Бу ишларга қанча маблағ сарфланиши ҳозирча аниқ эмас.

О.Зияеванинг билдиришича, универсал магазин биноси 2003 йил апрелда АҚШнинг “Савиол ЛС” фирмасига 282 миллион сўмга сотилган. Вилоят ҳокими ва Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмаси билан бу ҳақдаги шартнома бекор қилиниб, бино “Андижонсавдо” концерни балансида қолдирилган. Бир неча йил ичида бу ерда замонавий савдо мажмуи қад ростлаши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG