Линклар

logo-print

АҚШ Эроннинг ўз ядровий дастури бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиш тўғрисидаги таклифини рад этди.


Оқ Уй вакили Скотт МакКлеллан Вашингтон Европа давлатларининг бу йўналишдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, бироқ Эроннинг ядровий дастури доирасида олиб борилаётган ишлар вақтинча эмас, батамом тўхтатилишини хоҳлайди, деб баёнот берди.
Сешанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Европа Иттифоқи Теҳронга агар у ўз ядровий дастури бўйича олиб бораётган ишларини тўхтатгудай бўлса, бир қатор иқтисодий фойдали лойиҳаларни таклиф қилмоқчи.
XS
SM
MD
LG