Линклар

Тожикистон парламенти мамлакатнинг Солиқ кодекси ва божхона хизматига доир қонунларига ўзгартишлар киритди. Ўзгартишларга биноан тожикистонликлар келаси йилдан бошлаб ҳозиргидан озроқ солиқ тўлаши мумкин.


Парламентнинг қуйи палатасида чиқиш қилган Молия вазири Сафарали Нажмиддинов бундай деди: "Бизнинг молиявий сиёсатимиз келаси йили солиқлар ва божхона тўловлари тўғрисидаги янги қонунларга асосланади. Бир қатор солиқлар камайтирилади. Даромад солиғи 25%га қисқартирилади".
XS
SM
MD
LG