Линклар

15 декабрь, Ироқда мамлакат парламенти депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ажратилган муддатнинг охирги куни ниҳоясига етди.


Номзодлар рўйхатини 79 партия ва сайловолди уюшмаси топширди.
Ироқ муваққат ҳукумати раиси Ийяд Аллавий Бағдодда журналистларга бундай деди:

"Ироқликлар тарихда биринчи бор ўз иродасини сайловда изҳор қила оладиган янги давр остонасида турибмиз. Биз ҳаммамиз демократик жараённинг иштирокчиларимиз. Тақдим этилган номзодлар рўйхати Ироқ аҳолиси таркибини, шунингдек Ироқ халқи интилишларини акс эттириб турибди".

30 январь куни ироқликлар умумхалқ сайловида мамлакат Миллий мажлисининг 275 депутатини танлаб олади.
Ироқ Миллий мажлиси конституция лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда янги ҳукумат таркибини аниқлаб, тасдиқлайди.
XS
SM
MD
LG