Линклар

logo-print

Европа парламенти Европа Иттифоқи раҳбариятини иттифоққа қўшилиши юзасидан Туркия билан музокараларни бошлашга чақирди.


Бироқ Европарламент бугун қабул қилган қарорда бир қатор шартлар қўйилган. Масалан, депутатлар фикрича, Туркияда инсон ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан янги қадамлар ташланаётгани ёки йўқлиги қатъий назорат қилиб борилиши лозим. Агар бу соҳадаги ислоҳотлар сустлашиб қолгудай бўлса, Туркияни Европа Иттифоқига қабул қилиш юзасидан бошланажак сўзлашувлар дарҳол тўхтатилиши мумкин.

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозу бундай деди:

"Энг асосийси шундаки, Европа Комиссияси фикрича, Туркия зарурий сиёсий талабларга жавоб бераяпти ва шунинг учун ҳам унинг Европа Иттифоқига қўшилиши юзасидан сўзлашувларни бошлаш мумкин. Европа Комиссиясининг бу тавсияси томонлар ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда жуда пухта тайёрланган ва қарор қабул қилиш учун яхши асос бўла олади".
XS
SM
MD
LG