Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:11

Президент Буш маъмуриятининг Марказий Осиë сиëсати


А.Арал АҚШ президенти Жорж Буш маъмурияти иккинчи тўрт йиллик муддати давомида Жануби-ғарбий ва Марказий Осиëга нисбатан ўзининг ташқи сиëсатини ўзгартирмаса¸ мазкур ҳудудларда беқарорликларга юзма-юз келиши мумкин. Айниқса¸ Покистон Буш учун янги бош оғриққа айланиши мумкин¸ деб фикр билдиради покистонлик мустақил журналист Аҳмад Рашид "Юрейшанет" интернет нашрида чиққан мақоласида. 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин Буш маъмурияти Покистон ва Марказий Осиë давлатлари билан терроризмга қарши кураш соҳасида яқин алоқа ўрнатди. Лекин¸ журналист Аҳмад Рашидга кўра¸ бундай ҳамкорлик нафақат минтақадаги вазиятга¸ балки бу ерда яшовчи одамлар орасида аксил-америка кайфиятлари кучайишига олиб келиши мумкин.

Покистонлик журналист Аҳмад Рашид фикрича¸ Президент Буш маъмурияти ўзининг биринчи тўрт йиллик даври мобайнида терроризмга қарши стратегиясини биринчи галда хавфсизлик масаласига асослади. Айни пайтда Марказий Осиëдаги иқтисодий ва сиëсий омиллар эътиборсиз қолди. АҚШнинг бу сиëсати оқибатида минтақадаги аксария давлатлар раҳбарлари диний радикализмга қарши курашда авторитар усуллардан фойдалана бошлаган. Аҳмад Рашиднинг таъкидлашича¸ Буш маъмурияти минтақа ҳукуматларига сиëсий ва иқтисодий ислоҳотлар олиб бориш масаласида босим ҳам ўтказмади¸ АҚШ раҳбарияти фуқаровий жамиятни ривожлантириш тарафдори эканини ҳам очиқ-ойдин намойиш этмади.

"Менинг фикримча¸ Буш маъмурияти терроризмга қарши кураш олиб бориш ҳаракатлари орқали Марказий ва Жанубий Осиëда таҳликали вазиятни вужудга келтирди. Минтақа давлатлари рўпару бўлаëтган қарама-қаршилик ва маҳаллий муаммоларни инобатга олмади. Ушбу мамлакатларда демократия¸ сиëсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш муҳимлигига эътибор бермади"¸ - дейди Аҳмад Рашид.

Унга кўра¸ АҚШнинг аксил-террор ҳаракатларига қарамай¸ минтақада жанггари гуруҳлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. АҚШ ҳукуматининг яқин ҳамкорларига айланган минтақа ҳукуматлари сиëсати натижасида янги радикал гуруҳлар пайдо бўлмоқда. Мисол учун¸ бундай жанггари гуруҳлар сўнгги пайтларда Бишкек¸ Тошкент ва ҳаттоки Қозоғистонда ҳам пайдо бўлди¸ деб фикр билдиради Аҳмад Рашид.

2001 йил 11 сентябрдан кейин АҚШнинг минтақа давлатлари билан ҳамкорлигини дастлаб яхши қабул қилган маҳаллий аҳоли эндиликда америкаликларга муаммоларни ҳал қилувчилар эмас¸ балки¸ муаммо яратувчилар сифатида қарамоқда. Бундай ўзгаришни Аҳмад Рашид Америка ҳукумати олиб бораëтган сиëсат билан боғлайди.

"АҚШ ҳукумати ушбу минтақа давлатларининг диктатор режимларини қўллаб-қуватламоқда. Сиëсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга босим қилмаяпти. Президент Буш Яқин Шарқ ва мусулмон дунëсида демократия барпо этилишига тарафдор эканини баëн қилишига қарамай¸ амалда бу ўз аксини топмай келмоқда" .

Марказий Осиë бўйича британиялик мутахассис Алекс Ватанка фикрича¸ ҳозирги шароитда АҚШ учун хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради. Терроризмга қарши кураш режаси тўла амалга ошмагунганга қадар инсон ҳуқуқлари¸ сиëсий ва иқтисодий ислоҳотлар иккинчи даражали масала бўлиб қолаверади.

"АҚШ учун минтақада хавфсизликни таъминлаш энг асосий масала. Нега АҚШ ташқи сиëсатини белгилашда Пентагон қўли баланд¸ деган саволга келадиган бўлсак¸ хавфсизлик масаласи Америка сиëсатида энг устувор масала бўлиб келмоқда"¸ - деб таъкидлади Ватанка.

Унга кўра¸ АҚШ Давлат департаментини ташвишлантириб келаëтган минтақа давлатларидаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари ҳозирча АҚШ ҳукумати учун унчалик жиддий аҳамиятга эга бўлмаган масала.
XS
SM
MD
LG