Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Чироқ йўқлиги - камбағаллик натижаси


Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистонда электр энергияси танқислиги мустақиллик йилларининг бошида пайдо бўлган. Лекин шу вақтгача ўтган вақт оралиғида мутасаддилар электр танқислиги сабабларини аҳолига тушунтиришга урингани йўқ.

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги “Пахтакор” жамоа хўжалигида яшовчи аҳолининг сўзларига қараганда, хонадонларга бир кунда 4 соат, кўпи билан 6 соат давомида электр бериляпти.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Куймозор қишлоғидаги яшовчиларнинг айтишича, бу ерда ҳафтада икки марта чироқ ўчади. Қишлоқда табиий газ йўқлиги учун электр жуда зарур. Лекин бу ҳолатга мутасаддилар эътибор қаратаётгани йўқ.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда электр энергиясини кутилмаганда узиб қўйиш ёки таъминотни жадвал асосида амалга ошириш нафақат қишлоқларда, кўпгина шаҳарларда ҳам мавжуд.

Фарғона вилояти электр тармоқлари идорасининг хавфсизлик бўйича муҳандиси Муҳаммаджон Халиловнинг билдиришича, мустақилликкача Ўзбекистон энергетика тизими собиқ иттифоқнинг ягона энергетика тизимига уланганди. Ўзбекистон ўз эҳтиёжи учун зарур электр энергиясини Россия ва қўшни республикалардан олиб турарди. Истиқлолдан кейин электр энергияси хориждан сотиб олинадиган маҳсулотга айланди. Мамлакатнинг ҳозирги бюджети хориждан катта миқдорда электр энергияси сотиб олиш қудратига эга эмас.

М.Халиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги электр станцияларининг 90 фоизи иссиқлик қуввати ҳисобига ишлайди. Аҳолининг тўлов қобилияти паст бўлгани учун фуқароларнинг электр энергиясидан қарзи кўпайиб кетяпти. Бу эса электр станцияларининг етарли миқдорда ва ўз вақтида ёқилғи сотиб олишига тўсқинлик қиляпти.
XS
SM
MD
LG