Линклар

Жидда шаҳрида норозилик намойиши уюштирилишининг олдини олиш учун Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати куч ишлатди.


Хабарларга кўра, полиция Жидданинг эски шаҳар қисмидаги тор кўчаларда намойишчилар гуруҳини таъқиб қилиб, камида уч кишини ҳибсга олган. Бир жойда ҳатто отишма юз берган. Воқеа тафсилоти ҳозирча аниқ эмас.
Риёдда эса вазият осойишта. Пойтахтга олиб борувчи йўлларга полиция текширув пунктлари ўрнатилган.
Саудияда ҳокимият ўзгариши тарафдори бўлган Лондондаги диссидент “Исломий ислоҳотлар ҳаракати” гуруҳи сунъий йўлдош орқали норозилик намойиши ўтказишга чақирганидан кейин шу воқеа юз берган.
XS
SM
MD
LG