Линклар

Бугун Ироқда уюштирган ҳужумлар оқибатида беш одам нобуд бўлди.


Алоқа вазири ўринбосари Аббос Муҳаммад бугун Бағдодда машинада ишга кетаётган пайтда отиб ўлдирилди.
Бағдоднинг ғарбий қисмида йўл четида бомба портлагани оқибатида Ироқ миллий гвардиясининг уч аъзоси нобуд бўлди.
Ироқ Бош вазири Ийяд Аллавий 30 январга белгиланган сайловлар бўлиб ўтгунча мамлакатда зўравонлик кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Айни пайтда,бугун Ироқда жанггарилар Италия фуқароси Салватор Санторони қатл этгани маълум қилинди.
Ал-Жазира телевидениеси хабарига кўра, Салватор Санторо Рамади шаҳрида жанггарилар йўлга ўрнатган тўсиқдан ўтишга урингани учун ўлдирилган. Италия фуқароси нима мақсадда Ироққа боргани ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG