Линклар

Холландия Бош вазири Жан Петер Балкененд Европа Иттифоқи раҳбарлари Туркиянинг Иттифоққа аъзо бўлиши борасида Анқара расмийлари билан музокара бошлаш ёки бошламаслик масаласини қизғин муҳокама қилаётганини билдирди.


Жан Петер Балкененд Европа Иттифоқи раҳбарларининг Брюсселдаги йиғилиши жума куни тугашидан олдин улар бир овоздан Туркия фойдасига қарор қабул қилишларига умид билдирди.
Бугун Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Барозо Туркияга Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишдан бошқа нарсани таклиф қилмасликка чақирди:
”Агар биз Туркия билан музокара бошлайдиган бўлсак, мамлакатнинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишини назарда тутишимиз керак. Биз сўнгги паллада янги талаблар қўймаслигимиз керак. Мен, Туркия билан музокара бошлайдиган пайт келди, деб ўйлайман“ - деди Еврокомиссия раҳбари.
Бугун эрталаб Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон Европа Иттифоқи раҳбарларига мурожаатнома эълон қилди. Ҳужжатда туркияликлар европалик дўстлари билан эркинлик ва демократик принциплар асосида бирга яшашга ҳаракат қилаётгани таъкидланади.
XS
SM
MD
LG