Линклар

logo-print

Украина Марказий сайлов комиссиясининг бугун маълум қилишича¸ президентликка номзод Виктор Юшченко ва Виктор Януковичлар ўртасида душанба куни телемунозара бўлиб ўтади.


ИТАР-ТАСС ахборот агентлигнинг Украина Марказий сайлов комиссияси матбуот вакиласи Зоя Шариковага асосланиб билдиришича¸ икки соат давом этадиган телемунозара давлат телевидениесининг биринчи канали орқали намойиш этилади.
Президентлик сайловининг иккинчи босқичи 26 декабрда такрор ўтказилади. 21 ноябрда ўтказилган сайловнинг иккинчи босқичи натижалари катта норозилик уйғотганидан кейин Олий суд сайловнинг иккинчи босқичи давомида кўплаб қонун бузилиши ҳоллари юз берганини билдириб¸ уларни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG