Линклар

Россия мулк жамғармаси ЮКОС акциялари олдин белгиланганидек¸ 19 декабрда кимошди савдосига қўйилишини маълум қилди. Бу қарор банкротлик масалалари билан шуғулланувчи АҚШ суди пайшанба куни ЮКОС ширкати акцияларини сотишни ўн кунга тўхтатиб туришни буюрганига қарамай қабул қилинди.


АҚШдаги суд қарорида Россия ҳукумати кимошди савдосида қатнашиши тақиқланганлар рўйхатига киритилмаган. Чунки хорижий мамлакатлар ҳукуматлари АҚШ маҳкамаларида дахилсизлик мақомига эга. Лекин кимошдида қатнашиши тақиқланганлар рўйхатига Россиянинг Газпром компаниясига қарашли Газпромнефт ширкати¸Франциянинг БНП Парибас¸ АҚШнинг ЖиПи Морган ва Германиянинг Дойче Банки киритилган.
XS
SM
MD
LG