Линклар

Бошқа хабарлар қисқа сартларда:


- Бугун Германия Мудофаа вазирлиги Ироқ ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш дастури кенгайтирилишини эълон қилди.
- Украина Президенти лавозимини тарк этаётган Леонид Кучма Ғўлон тепалигида тинчликни сақловчи кучлар вазифасини бажараётган БМТ кучлари сафига украиналик 200 аскарни жўнатиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
- Иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича Аргентина пойтахти Буэнос Аэрес шаҳрида уюштирилган БМТ хомийлигидаги халқар анжуман, келаси йил май ойида Германиянинг Бонн шаҳрида музокараларни давом эттириш тўғрисида ҳужжат қабул қилиш билан якунланди.
- Руминия Президенти этиб сайланган Траян Бесаску яқин фурсатда янги ҳукумат тузилишини маълум қилди.
- Миллати серб бўлган Босния Ташқи ишлар вазири Младен Иванич, сербларга қарши санкция жорий этгани учун истъфога чиқди. Санкция - уруш жиноятчилари халқаро трибуналга тутиб топширмагани учун жорий этилган.
- Хитой ҳукумати коррупцияга қарши Пекинда 10 минг кишилик норозилик намойиши уюштиришга уринган фаолни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди.
- Россиянинг Волгоград вилоятидаги Кумиска қишлоғида газ портлаши ва ёнғин чиққани оқибатида 10 одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG