Линклар

Исроил ва Фаластиннинг юқори лавозимли расмийлари ўртасида келаси ҳафта учрашув бўлиши маълум қилинди.


Музокара чоғида келаси ой Фаластинда ўтиши белгиланган сайловлар хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама этилади.
Қуддус шаҳрида яшовчи фаластинликлар сайловларда иштирок этишига Исроил ҳукумати рухсат берганидан кейин икки томон расмийлари бирга хавфсизлик масаласини муҳокама этиши зарурати туғилди.
9 январ куни фаластинликлар оламдан ўтган Фаластин лидери Ясир Арафат ўрнига янги раҳбар сайлайди.
Айни пайтда, Фаластин жанубида Исроил ҳарбийлари кеча бошлаган рейд давомида камида 11 фаластинлик нобуд бўлди, юзлаб фаластинлик бошпанасиз қолди. Исроил расмийларига кўра, Хон Юнус шаҳридаги мазкур рейд жанггарилар уюштирган минамёт ҳужумига жавобан ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG