Линклар

Бугун Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон Брюсселдан ватанига қайтди.


Истанбул аэропортида уни икки мингга яқин тарафдорлари катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Жума куни Европа Иттифоқи саммитида Туркияни Иттифоққа қабул қилиш борасида 2005 йил 3 октябрда музокаралар бошлаш ҳақида Анқара расмийлари билан келишувга эришилгани эълон қилинди.
Эрдўғон ўз тарафдорларини қўлга киритилган ғалаба билан қутлаш билан бирга, Туркия кўпроқ муваффақиятга эришишнинг масъулиятини яхши тушунади, деди:
”Бу натижа бизни бўшаштирмаслиги керак. Биз ҳозирданоқ қаттиқ ишлашимиз керак. Биз кўпроқ ишлаймиз. Ҳукумат якка ўзи ишламайди. Ҳамма биргаликда ишлайди“ - деди Туркия Бош вазири.
Бироқ, миллатчи газеталар келишувни Анқара учун “шармандалик” дея баҳолаган. Чунки, келишувга мувофиқ, Туркия ҳукумати иккига бўлинган Қибрис оролининг юнонлар яшайдиган қисмини расман тан олиши керак.
XS
SM
MD
LG