Линклар

Американинг "Озодлик уйи" ташкилоти Россияни эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига қўшди.


Ташкилот ижрочи директори Женифер Уиндсор бу ҳақда таъкидларкан Россияда сиёсий хокимиятнинг Президент Путин қўлида мужассамлашаётгани, матбуотга тазйиқлар кучайгани ва мамлакат ҳуқуқ тизимининг сиёсийлашиб бориши Россиянинг хавфли авторитаризм томон оғаётгани белгисидир деди. "Озодлик уйи" ташкилоти, шунингдек, бошқа собиқ Совет давлатлари, хусусан Белорус, Арманистон ва Литвада ҳам вазият ёмонлашаётганидан хавотир билдирди. Туркманистон эса, пост совет давлатлари орасида энг автортарлашган давлат сифатида тилга олинади. Аммо, ташкилот вакиллари фикрича, Грузия ва Украина демократия борасида ижобий ўзгаришлар кузатила бошлаган.
XS
SM
MD
LG