Линклар

Европа Иттифоқи ҳукуматлари Туркия билан аъзолик музокараларини келаси йил бошлаш тўғрисидаги Иттифоқ раҳбарияти қароридан рози.


Лекин, айрим давлатларда бунга норози кайфиятлар йўқ эмас. Якшанба куни Италиянинг Милан шаҳрида бир неча минг киши Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши мумкинлигига қарши норозилик намойишини ўтказди. Италиянинг айрим расмийлари эса бу масала умумхалқ мухокамасига қўйилиши кераклигини айтишмоқда. Аввалроқ, Европа Иттифоқига раислик қилаётган Холландия ташқи ишлар вазири Франция ва Австрия расмийларининг бу масала бўйича референдум ўтказиш таклифини танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG