Линклар

"Байкалфинансгруп" "Юганскнефтегаз" акциялари пулини янги йил ва рождество байрамлари боис келаси йилнинг 11 январига қадар тўласа ҳам бўлади.


Бу ҳақда Россия давлат мулк жамғармаси раиси Владимир Зеленцев баён қилди. Аввалроқ Россия Адлия вазирлиги агар "Байкалфинансгруп" келаси икки хафта ичида 260 миллард 500 миллион рубллик акция пулини тўламаса, ЮКОС ширкатининг асосий нефт концерни ҳисобланган "Юганскнефтегаз" давлат тасарруфига ўтказилиши борасида огоҳлантирган эди. Якшанба куни бўлиб ўтган ким ошди савдосида Россияда танилмаган "Байкалфинансгруп" "Юганскнефтегаз" акцияларини тўққиз миллард 300 миллион долларга сотиб олган. Аммо, "Байкалфинансгруп" таъсисчилари кимлар ва бу гуруҳ пулни қаердан олади деган саволлар ҳамон жавобсиз қолмоқда.
Айни пайтда ЮКОСнинг собиқ рахбари Михаил Ходорковский "Юганскнефтегаз"нинг сотилиши билан Россиянинг энг самарали нефт ширкати барбод қилинганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG