Линклар

Туркманистонда парламент сайловлари расман ўтказилгани эълон қилинди.


Якшанба кунги сайловларда 50 ўринлик парламентга 131 номзод даъвогарлик қилди. Номзодларнинг бари Туркманистондаги ягона партия хисобланмиш "Демократик партия" намояндаларидир. Хукумат фикрича, сайловлар аҳолининг юксак фаоллигида ўтган. Сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 77 фоизи сайловда қатнашган. Аммо халқаро кузатувчилар сайлов жараёнини кузатиш учун мамлакатга қўйилмаган. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича идораси вакили Урдур Гуннардоттир бу ҳақда "Озодлик" мухбирига шуни маълум қилди.
"Туркманистондаги сайловлар борасида ҳеч нарса айта олмаймиз. Чунки биз уни кузатмадик. Кузатувчилар учун виза сўраб мурожаат этганимизда, ҳеч қандай тушунтиришсиз бизга рад жавобини беришди", - деди Урдур Гуннардоттир.
XS
SM
MD
LG