Линклар

Ироқнинг Ан-Нажаф шаҳрида кечаги портлашларга алоқадорлиги гумон этилаётган 50 нафар исёнчи ҳибсга олинган.


Бу ҳақда Ироқ расмийлари маълум қилди. Якшанба куни шиалар учун муқаддас хисобланган Ан-Нажаф ва Карбало шаҳарларида ичига бомба ўрнатилган автомобиллар портлагани оқибатида 62 одам нобуд бўлди, 200дан ортиқ киши яраланди. Айни пайтда шиа гуруҳлари етакчилари содир этилаётган портлашлар 30 январга белгиланган сайловлар учун ғов бўлмаслигини айтишмоқда:
"Бегуноҳ аёл ва ёш болалар Ан-Нажафдаги портлаш қурбони бўлди. Биз террорчиларга улар бизни қўрқита олмаслигини ва сайловлар борасидаги қатъий қароримизда туришимизни айтмоқчимиз", - деди шиа етакчиларидан бўлган Бакир ал –Қубанчи.
XS
SM
MD
LG