Линклар

logo-print

“Би-Би-Си” холажон ролини ўйнамоқда


Шайбон “Би-Би-Си” радиосининг ўзбек хизмати ташкил этилганига 10 йил тўлди. Радионинг ўзбек хизмати эшиттиришлари 1994 йил 30 ноябрда илк бора эфирга узатилган эди. Илк эшиттиришларни журналистлар Ҳамид Исмоил, Дилором Иброҳим, Нодира Ортиқ ва Дилмурод Мирали тайёрлаганди.

“Би-Би-Си” ўзбек хизмати асосчиларидан бири Ҳамид Исмоил бугунги кунда мазкур радионинг Марказий Осиё ва Кавказ хизмати раҳбари бўлиб ишламоқда.

Ҳ.Исмоил “Би-Би-Си” ўзбек хизматининг 10 йиллиги муносабати билан ўтган ҳафтада Тошкентда ўтказилган тадбирда сўзга чиқди.

“Англияда “Би-Би-Си”ни “холажон” дейишади. Бунда ҳам рамз бор. Чунки хола ота-онага нисбатан болага очиқроқ гапиради. Юзи қийшиқ бўлса, қийшиқ, чўтир бўлса, чўтир, деб айтади. Биз ҳам ўн йилдан буён холажон ролини ўйнаб келяпмиз”, - деди Ҳ.Исмоил.

“Би-Би-Си” ўзбек хизматини юбилей билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов ҳам табриклади.

“Би-Би-Си” томонидан Ўзбекистон ҳақида холисона ахборот тарқатилишини истар эдик. Чунки Ўзбекистон ёш давлат. Биз ҳали “Би-Би-Си” каби бутун дунёни қамраб оладиган (ахборот) тармоққа эга эмасмиз. “Би-Би-Си”дан Ўзбекистон ҳақида салбий ахборотлар тарқатилишига имконият жуда катта. Лекин 13 йил давомидаги ижобий ишлар, ҳаётимиздаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида ахборот тарқатиш, албатта, катта масъулият”, - деди В.Норов.

Тадбир давомида шеърхонлик ҳам бўлди.

“Аравани торт, эшак,
Чиқар, жарга қулатдинг.
Устидаги молларни
Қашқирларга талатдинг.
Аравани торт, эшак,
Тоқатлар ҳам тоқликда.
Ахир юз йилдан буён
Арава ботқоқликда”, дейилади бу ерда ўқилган шеърларнинг бирида.
XS
SM
MD
LG