Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:56

Қалбаки дори бозори кенгаймоқда


Феруза Маълумотларга қараганда, сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳоли сифатсиз қалбаки дорилар кўпайиб бораётганидан шикоят қилмоқда. Аҳоли бундай дорилар таъсири билинмаётгани, шу билан бирга, пулга куйиб қолаётганидан норозидир.

Тошкентдаги дорихоналардан бирининг сотувчиси Салима Шоносированинг сўзларига қараганда, бу ерда сотилаётган дорилар сифатли. Чунки дорихона маҳсулотни фирмалардан олади. Фирмалар эса дорининг сифати учун кафолат беради. Бироқ кўпчиликни дорининг сифатидан кўра нархи қизиқтиради.

“Жўрабек” хусусий дорихонаси ходимаси Ирода Йўлдошеванинг таъкидлашича, бу ерда фақат энг ишончли дорилар сотилади, шунинг учун нархлар ҳам бирмунча қиммат.

Суҳбатдошлар ўзлари сотувга чиқарадиган дори воситаларини фирмалар орқали олиб келиниши ва сертификатга эгалигини таъкидлади. Хўш, бу фирмалардан олинадиган дори-дармоннинг сохта эмаслигига ким кафолат беради ва буни ким назорат қилади?

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш бош бошқармасидан бу саволга жавоб олишнинг иложи бўлмади.

Германиянинг дори воситалари ишлаб чиқарувчи “Берлин ҳеми” компанияси Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимининг айтишича, компания мамлакатда қонуний фаолият юритаётгани, ишлаб чиқарилаётган дорилар Ўзбекистонда белгиланган талабларга жавоб бераётганининг ўзи кафолатдир. Бу фирма белгиси билан чиқарилаётган қалбаки дорилар бўлса, бунга божхона хизмати ва ички ишлар идораларидан изоҳ талаб қилиш ўринлидир.

Соҳа мутахассисларидан бирининг билдиришича, мамлакатда қалбаки дори бозори кенгайишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, ўзбеклар ўз соғлиғига етарли даражада эътибор бермайди. Иккинчидан, аҳоли камбағаллиги сабабли арзон, лекин қалбаки дорига эҳтиёж бор. Учинчидан, дори савдо-сотиғи ҳам коррупциядан холи эмас. Бу эса муаммони ҳал қилиш имкониятларини камайтиради.
XS
SM
MD
LG