Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:42

Тошкентда ломбард очилди


Ҳакимбек Хабарларга қараганда, яқинда Тошкентда ломбард иш бошлаган. Гаровга қўйиладиган мулк эвазига фоизга қарз берадиган бундай муассаса ҳозирча Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.

Тошкентдаги “Сўғдиёназода” ломбарди директори Шоҳида Саломованинг сўзларига қараганда, ломбард мижозларга ойига 14 фоиз устамаси билан қайтариш шарти билан қарз беради.Гаровга маиший техника, қимматбаҳо, антиквар буюмлар ва ҳоказолар қўйилиши мумкин. Агар мижоз олинган пулни бир ой давомида қайтара олмаса, ҳар ойда фоизни тўлаб туриш шарти билан шартномани уч ойга қадар чўздириши мумкин. Мижоз қайтиб келмаса гаровдаги мулк сотиб юборилади.

Ломбард баҳоловчисининг таъкидлашича, бу ерга келаётган мижозлар аксарият ҳолларда заргарлик буюмларини гаровга қолдирмоқда.Мижозлар сони эса жуда кўп.

“Ломбард” атамаси Италиядаги Ломбардия вилояти номидан келиб чиққан. Ушбу вилоят савдогарлари буюмни гаровга қўйиб, фоизга пул беришни илк бор амалиётга жорий этган.

Маълумотларга кўра, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистонда ломбардлар бўлган.Бироқ 1992 йилга келиб уларнинг барчаси ёпилиб кетган.
XS
SM
MD
LG