Линклар

Бугун Франция Бош вазири Жан Пер Раффарин тўрт ойдан буён Ироқда гаровда тутиб турилган икки нафар француз журналисти қўйиб юборилганини маълум қилди.


Бош вазир Раффарин журналистлар — Кристиан Чеснот ва Жорж Малбрунотларнинг озод этилганидан жуда мамнунлигини билдирди. Воқеага оид бошқа маълумотлар билдирилгани йўқ. Бу икки француз фуқароси шу йил 20 августда ўз ҳайдовчилари — маҳаллий фуқаро Мухаммад ал-Жундий билан бирга Нажаф шаҳридан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG