Линклар

Қирғизистон мухолифати агар ҳукумат бўлғуси парламент сайлови натижасини қалбакилаштирадиган бўлса, оммавий намойиш ўтказишини айтиб, огоҳлантирди.


Шунингдек, мамлакат мухолифати президент Ақаевнинг айрим мухолиф, радикал гуруҳлар ҳукуматни куч билан олишга уриниши тўғрисидаги баёнотига ҳам эътироз билдирди. Бу борада “Асаба” мухолиф партияси етакчиси Азимбек Бекназаров бундай деди:
“Бу аслида, Қирғизистонда террор, сиёсий ва диний экстремизмга қарши кураш номи остида уюштириладиган провокациядир. Асосий мақсад — мамлакатдаги сиёсий мухолифатга қарши оммавий репрессия ўтказишдир”.
Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни президент Ақаев келгуси йилга белгиланган парламент ва президент сайлови вақтида айрим радикал гуруҳлар ҳокимият учун курашда куч ишлатиши ва мамлакат хавфсизлигига рахна солиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Шу боис Қирғизистон президенти мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтиришга ва сиёсий партияларни эса қатъиян қонун доирасида фаолият юритишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG