Линклар

Германияда Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Герхард Шрёдер ўртасида кеча бошланган музокаралар давом этмоқда.


Музокалар бош мавзуи икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва Россия ҳамда Германия ўртасида талабалар алмашинуви жараёнларини давом эттиришдир.
Кеча учрашув учун Хамбург шаҳрига келган Владимир Путин Чеченистондаги низога барҳам беришда кўмаклашиш тўғрисидаги Германия ва Европа Иттифоқининг таклифини қабул қилишга рози эканини билдирди. Айни таклифга доир расмий маълумот ҳозирча билдирилгани йўқ.
Ахборот воситаларида хабар қилинишича, Германия ҳукумати расмийларидан бири Путин ва Шрёдер якшанбага белгиланган Украинадаги қайта сайлов натижаларини ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлаганини билдирган.
XS
SM
MD
LG