Линклар

Бугун Украина бош вазири Виктор Янукович президентликка қайта сайлов натижаларидан қатъий назар Украина бирлигини ҳимоя қилишини билдирди.


Кеча Украинада президентликка номзодлар — мухолифат етакчиси Виктор Юшченко ва Бош вазир Виктор Янукович ўртасида теледебат бўлиб ўтди. Юшченко ўз рақиби Януковични президентликка сайлов иккинчи босқичи натижаларини қалбакилаштирганликда айблади.
“Нима учун Украинада бугун янги президент йўқ, дейилган саволга, биз айтамизки, бу сизнинг айбингиз. Чунки, сиз сайлов натижаларини қалбакилаштирдингиз. Сиз уч миллион овозни ўғирладингиз”, — деди Виктор Юшенко Януковичга қарата.
Ўз навбатида Янукович, Юшченконинг ҳаракатлари украин жамиятининг бўлинишига олиб келди, деган фикрни айтди.
Украинада президентликка қайта сайлов 26 декабрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG