Линклар

Америка Қўшма Штатлари президенти Жорж Буш яна бир бор Эрон ва Сурия ҳукуматларини огоҳлантирди.


У ҳар икки давлатни Ироқнинг ички ишларга аралашмасликка чақирмоқда. Жорж Буш, асосан, келгуси йил январ ойи охирига белгиланган умумхалқ сайловларини назарда тутмоқда.
АҚШ президенти, жумладан, бундай деди:
“Ихтиёримизда бир неча йўл бор. Бу дипломатик муносабатлардан тортиб, иқтисодий босим ўтказишгача бўлган йўллардир. Яқинда мен Эрон ва Сурия Ироқдаги сиёсий вазиятни аралашувларсиз кузатишини айтганимда, айнан мана шуни назарда тутган эдим. Умид қиламанки, ҳар икки давлат раҳбарияти буни инобатга олади”, — деди АҚШ президенти Буш.
XS
SM
MD
LG