Линклар

Бугун Бағдод шаҳрида Британия Бош вазири Тони Блэр Ироқ раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.


Британия Бош вазири мамлакатдаги сайлов комиссияси фаолиятига юқори баҳо берди. Ироқ сайлов комиссияси 2005 йил 30 январга белгиланган умумхалқ сайловлари тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
Ироқ Бош вазири Ийяд Аллавий билан бирга матбуот анжуманида чиқиш қилган Тони Блэр бундай деди:
“Бу ерда анчагина муаммолар бор. Буни тан олиш керак. Бироқ менимча, Бош вазир Ийяд Аллавий таъкидлаб ўтганидек, сайловлар ўтказилишининг ўзиёқ мамлакатда хавфсизликни таъминлашга интилиш йўлидаги муҳим омиллардан биридир”.
Аксарият оммавий ахборот воситаларида Тони Блэрнинг Ироққа сафари ҳақида аввал хабар қилинмагани эътироф этилмоқда.
XS
SM
MD
LG