Линклар

Кўзи ожизлар Президентдан уй сўрайди


Зикрилло Ишонч 22 декабрь куни кўзи ожиз 10 га яқин аёл яшаш шароитларини яхшилаш, оилавий турар-жойга эга бўлиш талаблари билан Ўзбекистон Президенти девони олдига йиғилди.

Девон ходими уларни кутиш залига таклиф қилди. Лекин аёллар бу таклифни рад этди.

Аёлларнинг сўзларига қараганда, улар ётоқхонада яшайди. Ётоқхона авария ҳолатида. Томидан чакки ўтади. Иссиқ ва совуқ сув йўқ, иситиш тизими ишламайди. Битта хонада 4-5 киши яшайди. Баъзи оилаларда вояга етган болалар ва эр-хотин бир хонада истиқомат қилади.

Улар Президент ёки ёрдамчилари ўзларини қабул қилишини, ўзларига уй-жой ажратилиши талаб қилди. Аёлларнинг айтишича, мавжуд муаммолар ҳақида Президент номига кўп бор шикоят ёзган, лекин натижаси бўлмаган. Турли идоралар, шаҳар ҳокимлигида улар қабул қилинмаган. Амалдорлар уларга жуда совуқ муомалада бўлган.

Кўзи ожиз аёлларнинг 4-5 соат давом этган норозилик чиқишидан кейин муаммони ижобий ҳал қилишни Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари ўз зиммасига олиши ваъда қилинди. Аёллар эса муаммо юзасидан мулоқотни давом эттиришга розилик билдирди.
XS
SM
MD
LG