Линклар

Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Бобби Фишернинг мухлислари Япония расмийларига мурожаат қилиб, гроссмейстернинг Исландияга боришига рухсат беришларини сўради.


Исландия ҳукумати яқинда Фишерга ўз ҳудудида истиқомат қилиш ҳуқуқини берган эди.Фишер шу йилнинг июлида Японияда Американинг яроқсиз паспорти билан қўлга олинган эди. Фишер шу кунда АҚШ сўрови билан ўтказилаётган суд ҳукмини кутмоқда. Вашингтон Япониядан Фишерни АҚШга топширишни сўраган.
Собиқ чемпион АҚШнинг Югославияга нисбатан санкциялар эълон қилганига қарамай, 1992 йили Белграддаги шахмат мусобақасида қатнашган эди.
Агар Япония Фишерни АҚШга топширгудек бўлса, у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG