Линклар

Украина президентлигига номзод, Бош вазир Виктор Янукович президентлик сайлови иккинчи босқичининг такрори адолатли ўтмайди, деб баёнот берди.


Янукович, сешанба оқшомида телевидение орқали сайловчиларга қилган мурожаатида, сайлов тўғрисидаги қонуннинг парламент томонидан ислоҳ қилиниши миллионлаб кишиларни сайлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди, деди ва сафардаги сайловчиларнинг бошқа аҳоли пунктларида овоз бериши чеклаб қўйилганини тилга олди.
Овоз беришнинг айнан шу усули Украина Олий судининг президентлик сайлови иккинчи давраси натижаларини бекор қилишига асосий сабаблардан бири бўлган эди.
Януковичнинг ҳарифи, мухолифат етакчиси Виктор Юшченко агар сайловда ғалаба қилгудай бўлса, янги ҳукумат таркибига "Виктор Януковични яқин йўлатмайман", деб баёнот берди.
Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган чиқиши чоғида у айрим объектларнинг хусусийлаштирилиши натижаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG