Линклар

logo-print

Ироқдаги қамоқхонада ҳамда АҚШнинг Гуантаномодаги базасида маҳбусларнинг хўрланиши билан боғлиқ энг сўнгги фактлар бўйича АҚШ расмийлари олиб борган тергов якунига етди.


Оқ Уй вакили Скотт МакКлелланга кўра, президент Буш келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун керакли чоралар кўрилишини кутмоқда.
”Президент маҳбусларнинг хўрланганига оид барча айбловларга ўта жиддий муносабат билдирилишини кутмоқда. Келгусида бунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик учун керакли чоралар кўрилади”, - деди Скотт МакКлеллан.
Оқ Уй вакили Америкадаги нодавлат ташкилотлардан бири "Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари уюшмаси" эълон қилган ҳужжатларни шарҳлади.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари йиққан ҳужжатларда маҳбуслар қийноққа солиниши фактларидан ташқари ироқлик икки маҳбуснинг ўлдирилгани ҳам акс этган.
XS
SM
MD
LG