Линклар

АҚШ қўмондонлиги Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида комендантлик соати жорий этди.


Қўмондонлик Мосул шаҳрида жойлашган ҳарбий базага сешанба куни қилинган ҳужум юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Ҳужум оқибатида камида 22 киши, шу жумладан АҚШнинг 15 аскари нобуд бўлди. Портлаш тушки овқат пайтида рўй берган.
АҚШ ҳарбийлари қўмондонлигидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, база ракеталар ва минометлардан ўққа тутилган. Бироқ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган "Ансар ас-Сунна армияси" гуруҳи вакилининг таъкидлашича, портлашни худкуш кимса уюштирган.
Сўнгги хабарларга қараганда, базага ракета отилганми ёки ошхонада бомба портлаганми, деган савол жавобсиз қолмоқда.
АҚШ президенти Жорж Буш қурбон бўлганлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди:
"Биз уларнинг ҳақларига дуолар қилаяпмиз. Биз уларнинг азият чекаётган яқинларига ҳамдардлигимизни билдирамиз. Вазифамиз тинчлик учун қанчалик зарур эканлигини билишларини хоҳлаймиз, холос", - деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG