Линклар

logo-print

Кеча Ироқда озод қилинган икки француз журналисти бугун ватанига қайтди.


Кристиан Шено ва Жорж Мальбрюнони 4 ой муқаддам "Ироқ исломий армияси", деб аталувчи гуруҳ ўғирлаб кетган эди.
Франция президенти Жак Ширак телевидение орқали мамлакат халқига қилган мурожаатида журналистларнинг озод қилинишини олқишлаб, жумладан бундай деди:
"Улар озод қилинишларини узоқ кутдилар. Бутун Франция халқи улар билан бирга бўлди. Мен журналистларнинг оилалари ва дўстлари билан қувончимизни бўлишмоқчиман. Улар асирда сақланар экан, мардлик ва бурчга садоқат намуналарини кўрсатдилар ва биз бундан қаттиқ таъсирландик.
Кристиан Шено ва Жорж Мальбрюнолар сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқи учун ўз ҳаётларини гаровга қўйдилар. Улар ўта оғир синовни ўз бошларидан кечирди. Ҳаммамизнинг номимиздан уларга ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор этмоқчиман",
- деди Франция президенти Жак Ширак.
XS
SM
MD
LG