Линклар

Россия космос агентлиги “Прогресс М-51” учувчисиз космик кемасини учиришга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинмоқда. Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан олнган хабарларга кўра, кема Халқаро космик станция экипажи учун озиқ-овқат ва сув етказиши керак.


Хабар қилинишича, Халқаро космик станция экипажи аъзолари Солижон Шарипов ва америкалик Лерой Чиао станцияда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаётгани сабабли, овқатни тежаб истеъмол қилишга мажбур бўлган.
Учувчисиз космик кема жума куни эрталаб учирилиши режалаштирилган. Россия мазкур кемани учирмаса, Халқаро космик станция экипажи муддатидан олдин станциядан эвакуация қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG